foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 12 апрелида, Навоий вилояти Қизилтепа тумани 36-сонли мактабида “Биз ёшлар Она табиат посбонларимиз” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Қизилтепа тумани бўйича маъсул ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси  ва унинг “Ёшлар қаноти ” фаоллари, Қизилтепа тумани 36-сонли мактаби  ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этишди.  Экологик билим ёшларнинг  атроф-муҳитдаги тирик табиат тузилиши, ернинг тирик қобиғи  қандай ишлаши, биосфера фаолияти хақидаги билимлардир. Бу билимлар одамлар ўзларининг ҳозирги ва келгусидаги биосфера билан қанчалик узвий  боғланганини, табиатни муҳофаза этиш, табиат бойликларидан оқилона фойдаланиш ва ҳар бир инсонда атроф - муҳит холати учун масъуллик ҳиссини тарбиялаш, ҳайвонот ва ўсимлик оламини асраш объектив  зарурат эканини тушуниб етишларининг муҳим шарти ҳисобланади.

Табиатни асраш масаласи долзарблиги ва у ёш танламаслиги тўғрисида тушунчалар берилди.   

Мактабда бўлиб ўтган давра суҳбати ёшларнинг табиатни асраш соҳасидаги қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.  

Экоҳаракат Навоий

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz