foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 9-апрелида, Навоий давлат педагогика институтида “Қишлоқ хўжалигини барқарорлаштириш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Семинарда “Эко энергия” ИТМ, Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги, Вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, вилоятнинг тадбиркорлари ва фермерлари, Навоий давлат педагогика институти  профессор ўқитувчилари ва талабалари, Оммавий ахборот воситалари,  Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари иштирок этишди. Семинарда иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини ҳал этишга инновацион ёндашиш,  Глобал экологик жамғармасининг Қишлоқ хўжалигини барқарорлаштириш ва иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш” грант лойиҳаси натижаларининг аҳамияти, Глобал экологик жамғармасининг грант лойиҳаситажрибаси асосида шаклланган хулоса ва таклифлар билдирилди ҳамда семинар иштирокчиларининг  қизиғиши сабаб бўлди.

Экоҳаракат Навоий

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz