foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

 

Бугун Навоий Педагогика коллежида Бутунжаҳон саломатлик кунига бағишлаб “Табиат ва инсон саломатлигининг асослари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси ва унинг “Ёшлар қаноти” фаоллари, Навоий Педагогика коллежи ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этишди. Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти 1948 йил 7 апрель куни ташкил топган. 1950 йилдан бошлаб  ушбу сана Жаҳан саломатлик куни сифатида кенг нишонланади. Бизга маълумки инсоннинг дастлабки ривожланиш босқичидан бошлаб унинг бутун умри давомида ташқи муҳит омиллари унинг саломатлигига таъсир этиб келади, бу эса атроф-муҳит ва саломатликнинг ўзаро боғлиқлигидан далолат беради.  Давра суҳбатида ўқувчиларга атроф-муҳит мусаффолигининг саломатликка ижобий таъсирлари ҳамда саломатлик ва атроф-муҳитни асраш ҳақида  тушунчалар берилди.  Коллежнинг фаол ёшлари табиатнинг саломатликка таъсири ва уларни асрашга қаратилган  саҳна кўринишлари, шерлари ва савол-жавоблари билан фаол қатнашдилар. Бу эса ёшлар онгида атроф-муҳит софлиги инсон саломатлигига ижобий таъсири ҳақидаги тасаввурга эга бўлдилар. Зеро “Соғлом муҳит- инсон саломатлиги” демакдир.

Экоҳаракат Навоий

вилояти ҳудудий бўлинмаси

 

logo_uz