Жорий йилнинг 6-апрель куни Навоий вилояти Кармана тумани 2-сонли мактабида 15 апрель – Ҳалқаро экологик билимлар куни муносабати билан “Жамият ва табиатнинг ўзаро боғлиқлиги” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси  ва унинг “Ёшлар қаноти” фаоллари, Кармана туманидаги 2-сонли мактаби ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этишди.  Давра суҳбатида ўқувчиларга табиат ва жамиятнинг ривожланишдаги узвий боғлиқлиги ва унинг мувозанати ҳақида тушунчалар берилди.

Мактабнинг “Экоклуб” аъзолари эса ўзларининг табиатни асрашга қаратилган саҳна кўринишлари, шерлари ва қизиқарли маълумотлари билан фаол қатнашдилар. Бу эса ёшларимизнинг табиатни асраш олдидаги маъсулияти ортиб бораётганидан далолат беради.

Экоҳаракат Навоий

вилояти ҳудудий бўлинмаси