foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 23 февраль куни Навоий тиббиёт коллежида “Экологик маданият-юксак туйғу” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари, коллеж ўқитувчи ходимлари  иштирок этишди.

Атмосфера ҳавоси, тупроқ, сувнинг ифлосланиши инсон маънавий  камолатига, рухий покизалигига, жисмоний бақувватлигига, ирсиятига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларга кўра, 80 % касалликлар экологик ночор аҳвол оқибатида пайдо бўлмоқда. Буларнинг барчаси инсоннинг ўзига ирсиятига таъсир этмай қолмайди.

Коллежнинг “Илмий фаолият” тўгарагининг ўқувчилари ўзларининг табиат неъматларидан фойдаланиб соғлиқни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда инновацион ёндашишларининг тақдимотларини ўтказишди.

Коллежда бўлиб ўтган давра суҳбати қизиқарли ва таҳлилларга бой тарзда ўтди.   

Экоҳаракат Навоий вилояти

ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz