foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 15- февраль куни Навоий вилояти Навбаҳор туманида “Навбаҳор туманининг экологик муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар бериш” бўйича ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишда вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари, маҳалла фаоллари,  ҳамда экспертлар иштирок этди.

Ўрганиш давомида Навбаҳор туман ҳудудида миллоддан авввалги IV-Vасрларга оид археологик ёдгорликлар мажмуи (Қалқонота қишлоғи ёнида), Учтут қишлоғи яқинидаги чақмоқтош конлари (ашель, мустье ва юқори палеолит даврига оид тош қуроллари топилган) ва қадимги тут дарахтлари кабилар айтилди. Сармишсой, Қораунгурсой, Биронсой дараларидаги қоятош суратлари (миллоддан авввалги 7-3- асрлар, айримлари милоднинг I -X асрлари) яъни очиқ осмон остидаги музей муҳофазасини кучайтириш ва ички экотуризмни ривожлантириш учун лозим даражада эътибор қаратилиши зарурлиги таъкидланди. Бундан ташқари аҳолининг ичимлик суви билан таъминлашни кучайтириш ҳамда Зарафшон дарёси ва унинг ландшафтини асраш, чиқиндилар бўлаган тўғри муносабатни шакллантиришда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда фуқароларнинг фаоллигини ошириш муҳим аҳамият касб этади.

Экологик муаммоларни бартараф этишда юридик ва жисмоний шахсларнинг фаоллигини ошириш ва уларни олдини олиш бўйича  таклифлар билдирилиб уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

Экоҳаракат Навоий вилояти

 ҳудудий бўлинмаси

logo_uz