Жорий йилнинг 15 февралида, Навоий давлат кончилик институтида “Сув ресусрларидан оқилона фойдаланиш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари, мактаб ўқитувчи ходимлари  иштирок этишди. Глобал сув ҳамкорлиги ташкилоти қуйидаги далиллар асосида сув инқирозлари ҳақида статистик маълумотлар беради: 

-          инсоният бутун сув заҳиралирининг фақат 0.4 % ини фойдалана оладилар;

-          дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларида 2 миллиарддан ошиқроқ аҳоли бошида сув етишмовчилиги муаммоси бор;

-           ҳар бир икки ёки ундан ортиқ мамлакатлар учун умумий бўлган 263 та дарё ҳавзаси мавжуд;

-           ҳар куни сув ҳавзаларига 2 миллион тоннадан ортиқ чииқинди ташланади;

-           ўтган асрнинг 90-йилларида рўй берган 90% табиий офатлар сув билан боғлиқлиги сувнинг инсоният учун  нақадар муҳимлигини кўрсатиб турибди.

Давра суҳбатида талабалар сувни асараш ва ундан оқилона фойдаланиш бўйича тушунчалар олишди. Бундан ташқари вилоятнинг Рамсар конвенциясига киритиш арафасида турган Тўдакул ва Қўйимозор сув омборлари ҳақида ҳам ахборот берилди. Талабалар ўзлари қизитирган саволлар билан фаол  иштирок этиб эксперт ва мутахассислар томонидан жавоблар олишди.  

Экоҳаракат Навоий

вилояти ҳудудий бўлинмаси