Жорий йилнинг 13-февраль кунида, Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеренария қўмитаси Навоий вилоят ҳайвонлар касалликлар ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлар хавфсизлиги давлат маркази”да  “Экология  ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қонун ва қонун ости ҳужжатларининг мазмун моҳиятини тушунтириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеренария қўмитаси Навоий вилоят ҳайвонлар касалликлар ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлар хавфсизлиги давлат маркази ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмасининг “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирок этишди.

Давра суҳбатида, Табиатни муҳофаза қилишга оид, Сув, ер, ер ости, бойликларига оид, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича, Чиқиндилар тўғрисида қонунчиликка оид, Биологик хилма –хиллик ва муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар бўйича, Давлат экологик экспертизаси ва давлат экологик сертификатлаштириш ҳамда ветеренария бўйича қоунунлар  ва қонун ости ҳужжатларининг мазмун моҳиятини тарғиб қилиш бўйича кенг қамровли давра суҳбати  бўлиб ўтди.

Давра суҳбати давомида экспертлар томонидан икки тизимнинг ўзаро боғлиқлиги ҳақида қатнашчиларга тушунча берилди. Қатнашчилар томонидан ўзлари қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.

Экоҳаракат Навоий

вилояти ҳудудий бўлинмаси