Жорий йилнинг 1-февраль куни Навоий шаҳрининг 6-сонли мактабида 2-февраль Бутунжаҳон сув ботқоқликлар кунига бағишлаб “Дарё ва кўллар миллий бойлигимиз” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Вилоят экология ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари, мактаб ўқитувчи ходимлари  иштирок этишди.  Рамсар конвенцияси халқаро аҳамиятга эга бўлган, асосан сувда сузувчи ва яшовчи қушлар сув-ботқоқли ҳудудлар муҳофазасига қаратилган конвенцияни тасдиқлаган давлатлар томонидан муҳофаза остига олиниб, уларнинг  флора ва фаунасига эҳтиёткорона муносабатда бўлмоқда. Бугунги кунда конвенцияга  Республикамиздан “Денгизкўл” ва “Айдаркўл ва арнасой” кўллар тизими рўйхатга киритилган. Тўдакул ва Қўйимозор сув омборларини рўйхатга киритиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудининг бир қисм бўлаги Зарафшон дарёси ва унинг қирғоқ бўйларининг флора ва орнитофаунаси муҳофаза оситга олиниб, унинг ландшафтини  сақлаб қолиш бўйича Давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан бир қатор ишлар  амалга оширилмоқда.

Мактабда  бўлиб ўтган давра суҳбати ўқитувчиларнинг фаоллиги остида ўтди. 

Экоҳаракат Навоий вилояти

ҳудудий бўлинмаси