foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2016 йил 29 март куни Наманган давлат университети “Қушлар оламига саёҳат” мавзусидаги экофестивал ўтказилди. “Қушлар оламига саёҳат” экофестивалини биринчи босқичида Конференция ўтказилди. Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Қушларни муҳофаза қилиш жамияти, Наманган овчилар ва балиқчилар  бирлашмаси, университет профессор ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди.

Иккинчи босқичда университет ҳовлисида “Экофестивал” доирасида “Энг яхши қуш боқувчи”, “Энг яхши қуш уяси”, “Қушларни танийсизми?”, “Электрон ўйин”. “Шахсий фотолавҳалар танлови” номинациялари бўйича танлов ўтказилди.

Жорий йилнинг 11 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган ҳудудий бўлинмаси томонидан Учқўрғон тумани ҳокимлигида “Аҳолининг экологик маданиятини ошириш долзарб масала” мавзусида  давра суҳбати ўтказилди.

  Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан мақсад экологик муаммоларни келиб чиқишини олдини олиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги қабул қилинган қонун ва қонун ости хужжатларни ижросини таъминлашда кенг жамоатчиликни иштирокини  ва  фаоллигини оширишдан иборат.

Жорий йилнинг 22 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати  Наманган  ҳудудий бўлинмаси томонидан  Косонсой туман тиббиёт коллежида “22 март Бутунжаҳон сув ресурслари” кунига бағишланган  тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад бугунги кунда ёшларни сув ресурсларини муҳофаза қилишга  бўлган муносабатини  ўзгартириш, ёшлар ўртасида сувни беҳудага исроф қилмаслик ва мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги қабул қилинган қонун ва қонун ости хужжатлари билан уларни таништириш ва бу қонунларни ижросини таъминлашда ёшларни  иштирокини  ва  фаоллигини оширишдан иборат.

Экоҳаракат Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Наманган вилояти Чуст тумани тиббиёт касб ҳунар коллежида Ёшларнинг экологик муаммоларни ҳал этишдаги ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 

Жорий йилнинг 17 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган  ҳудудий бўлинмаси томонидан Норин туманидаги Хотира хиёбонида “Ҳашар - ёшларга ярашар” шиори остидаги экологик ҳашар ўтказилди.

Экологик ҳашарни ташкил этишдан мақсад мамлакатимизни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига ёшларни кенгроқ жалб қилиш, уларни табиатни асраб авайлаш борасидаги иштирокини кучайтиришдан иборат.

Экоҳаракатнинг Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Онкологик касалликларни камайтириш борасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришда ёшларнинг ўрни” мавзуида 2014 йилнинг 7 февраль куни давра суҳбати ташкил этилди.

logo_uz