foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йилнинг 21 сентябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Наманган вилояти Уйчи туманида “Маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияларининг фаолиятини  янада самарали ташкил этиш” юзасидан  ўқув семинари ташкил этиб ўтказилди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Наманган шаҳар 26-сонли меҳрибонлик уйида Ёш авлодни экологик маданиятини янада юксалтириш мақсадида Халқаро Озон қатламини муҳофаза қилиш  кунига бағишланган “Озон: Ҳаётимиз ҳимоячиси-муҳофазага муҳтож” мавзуида давра суҳбати ташкил этиб ўтказилди.

Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси Наманган вилояти “Ёшлар иттифоқи” Кенгаши билан  ҳамкорликда Наманган шаҳридаги Ёшлар маркази биносида Бутунжаҳон туризм куни муносабати билан “Вилоятнинг экотуристик ҳудудлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этиб ўтказилди.

2018 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлими томонидан Наманган вилояти Тўракўрғон туманида “Экологик назоратнинг жамоатчи испекторларни фаолиятини янада самарали ташкил этиш” юзасидан  ўқув семинари ташкил этиб ўтказилди.

2018 йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Наманган вилояти Наманган шаҳар Маданият коллежи   биноси залида “Маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги экология ва табиатни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича комиссияларининг фаолиятини   янада самарали ташкил этиш” юзасидан  ўқув семинари ташкил этиб ўтказилди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлими томонидан  Наманган вилояти Чортоқ туманидаги “Чортоқ болалар санаторийси” да Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27-йиллигига бағишлаб “Ватаним ифтихорим: уни табиатини асраш барчамизнинг бурчимиз”  шиори остида  давра сухбати ташкил этиб ўтказилди.

Жорий йилнинг 13 сентябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Поп тумани Юқори Чодак боши  маҳалла фуқаролар йиғинида “Саёрамизни чиқиндилардан тозалаймиз” хафталиги муносабати билан “Табиий ҳудудларни асраш келажак учун” мавзуида давра суҳбати ва акция ташкил этиб ўтказилди.

Жорий йилнинг 31 июль куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси Кенгаши аъзолари томонидан 2018 йил 1–ярим йилликда амалга оширилган ишлар таҳлили, 2- ярим йилликда амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олиш юзасидан Кенгаш йиғилиши ўтказилди.

logo_uz