foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлими томонидан “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид Давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари Дастури”нинг тегишли бандларини ижросини таъминлаш ҳамда, 8-декабрь “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма олти йиллиги” байрами муносабати билан Соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида  спортнинг “Кёкушинкай” карате тури  бўйича мусобақаси ва “Атроф-муҳитни асраб авайлашда барча бирдек масъул” шиори остида тадбир ўтказилди.

2018 йилнинг 25 октябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Чортоқ туманидаги Педагогика коллежида Экоҳаракат ҳудудий бўлинма Кенгаши аъзолари,Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бошқармаси вакиллари, Экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бошқармаси Чортоқ тумани вакиллари, Давлат экологик экспертизаси  корхонаси вакиллари, Чортоқ тумани Педагогика коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида Чортоқ туманидаги Педагогика коллежида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги “Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий Низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 287-сонли қарори билан тасдиқланган “Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги ва “Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисида”ги Низом  талабларининг ижросини таъминлаш мавзусидаги давра суҳбати ташкил этиб ўтказилди.

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Наманган вилоят Уйчи туман ҳокимлигида Нуроний жамғармаси Наманган вилоят бўлинмаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон экологик партиясини тузилганлигини, унинг таъсис йиғилишини ўтказилганлигини  кенг жамоатчиликга етказиш ва партияни қўллаб қувватлаш юзасидан тарғибот йиғилиши ўтказилди.

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси ва Чуст тумани халқ тълими бўлими ҳамкорликда Фарғона водийсидаги “Қизил китобга киритилган ўсимлик ва ҳайвонот оламини муҳофаза қилиш кўникмаларини янада ошириш мақсадида “Депутат ва ёшлар” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этиб ўтказилди.

Жорий йилнинг 14 ноябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан  Янгиқўрғон Иқтисодиёт ва транспорт коллежида  Иккиламчи қайта ишлаш куни муносабати билан “Чиқинди дейишга шошилманг” мавзусида давра суҳбати ташкил этиб ўтказилди.

2018 йилнинг 19 октябрь санасида Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Наманган шаҳридаги 80-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунини жойларда ташвиқот қилиш мақсадида «Биргаликда табиатни асраймиз» мавзусида давра суҳбати ташкил этиб ўтказилди.

Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлими томонидан Бутунжаҳон автомобиллардан холи куни муносабати билан Наманган шахар Транспорт ва ахборот технологиялари касб-хунар коллежида «Экологик тоза транспорт-инсон саломатлиги гарови” мавзусида давра суҳбати ташкил этиб ўтказилди.

Жорий йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Наманган вилояти Мингбулоқ туманидаги 13-умумўрта таълим мактабида ёш авлодни экологик маданиятини янада юксалтириш мақсадида ҳайвонларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Қизил китоб-огоҳлик белгиси” мавзусида давра суҳбати ташкил этиб ўтказилди.

logo_uz