foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан  Хоразм вилояти Боғоттумангаз корхонасида 31 май – “Бутун жаҳон тамакидан воз кечиш куни” муносабати билан “Биз ёшлар – соғлом турмуш тарафдоримиз”  мавзусида  давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатини  ўтказишдан мақсад иштирокчилар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилинишининг салбий оқибатларини тушунтиришдан иборат.

2016 йилнинг 12 апрел куни Хоразм телерадиоканалининг очиқ мулоқотлар ўтказиш залида Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳамда Хоразм вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси билан ҳамкорлигида “Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир наъмунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорнинг мазмун моҳияти” ҳамда Хоразм вилоят фуқаролари билан жонли эфир орқали очиқ мулоқот кўрсатуви ташкил этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Яқинда Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Хоразм вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида Хоразм воҳаси биохилма-хиллигини сақлаш мавзусида  давра суҳбатиўтказилди.

Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан мақсад Хоразм воҳасининг биохилма-хиллигини сақлаш борасидаги муаммоларни ўрганиш ва биохилма-хилликни сақлаш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Жорий йилнинг 7 апрель куни Ўзбекистон экологик ҳаракати  Хоразм ҳудудий бўлинмаси томонидан ТТА Урганч филиалининг да “7 апрель Ҳалқаро соғлиқни сақлаш куни”га бағишлаб “Соғлом она – соғлом бола” мавзусида  давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур тадбирда Хоразм вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси вакиллари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси ходимлари, ТТА Урганч филиали профессор ўқитувчилари, талабалари ва Экоҳаракат фаоллари,  ННТ вакиллари  ва фаол ёшлар иштирок этдилар.

Яқинда Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Урганч Давлат университетида “Соғлом оила-келажак пойдевори” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатини ўтказишдан мақсад мамлакатимизда “Соғлом она ва бола” йили давлат Дастури доираси амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар бериш, юртимизда оилани мустаҳкамлаш, оилада соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, фарзандларимизни соғлом ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялашда оиладаги муҳитнин соғлом бўлиши, ҳар томонлама соғлом ва мустаҳкам оилани қуриш борасида амал қилишимиз лозим таклифлар ва тавсияларни беришдан иборат бўлди.

Жорий йилнинг 19 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм ҳудудий бўлинмаси томонидан “Биз баркамол ёшлар ватан ободлиги ва озодалигига масъулмиз” шиори остида экоҳашар ўтказилди.

Ҳашарда давомида Урганч шаҳридаги “Ёшлар кўли”, Й.Бобожонов кўчаси ва “Оҳунбобо” қабристони теварак атрофлари тозаланди. Дарахтларга шакл берилди. Дарахтлар таглари юмшатилиб оқланди. Ариқлар тозаланди. Шунингдек, мазкур ҳудудлар турли хил чиқиндилардан тозаланди.  Мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазилиди. Ҳашар “Ёшлар қаноти “фаоллари томонидан уюшқоқлик билан ўтказилди.

Яқинда Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси  томонидан “Атроф муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштирокини фаоллаштириш” ҳамда “Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тўғрисида”ги, шунингдек “Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисида”ги Низомлар талабларининг мазмун моҳияти” мавзусидаги давра суҳбати ўтказилди.

Жорий йилнинг 16 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати  Хоразм ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида “Халқаро ўрмонлар кунига” бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан мақсад атроф - муҳитни асрашда ўрмонларнинг ўрни беқиёслиги тушунтириш ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилишга жамоатчилик эътибори қаратишдан иборат.

logo_uz