foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча “Хоразм вилоятида “Чиқиндилар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг бажарилиш аҳволи юзасидан жамоатчилик эшитуви” бўлиб ўтди. Тадбирнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги ва “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунларининг бажарилишини таҳлил қилиш, Хоразм вилоят экология ва атроф муҳит муҳофазаси бошқармаси бошлиғининг мазкур Қонунларнинг Хоразм вилоятида бажарилиши юзасидан ҳисоботини эшитишдан иборатдир.

Хоразм вилоят Янгариқ тумани қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида Экоҳаракат вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Касб-ҳунар коллежи ўқувчиларининг она табиатга бўлган меҳрини оширишнинг аҳамияти!” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, ёшларда табиатга нисбатан ижобий муносабатни шакллантириш, атроф-муҳит муҳофазасида уларнинг ўрни ва аҳамиятини тушунтириш, экологик қоидабузарликларни олдини олиш, иштирокчиларга атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид қонунларни тушунтиришдан иборатдир.

Жорий йилнинг 7 июль Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Урганч туманидаги “Шодлик” болалар оромгоҳида “Оромгоҳларда ёшларнинг экологик маданиятини шакллантириш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан мақсад ёшларнинг экологик маданиятни юксалтириш, экологик таълим тарбия тизимига кўмаклашиш, табиатни муҳофаза қилиш борасидаги билим ва кўникмаларини шакллантириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларида фаоллигини оширишдан иборат.

Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Хоразм вилоят Хива туманидаги Оқ кўл, Каттабош, Чинобод маҳаллалари ҳудудида Ўзбекистон Республикаси “Экологик назорат тўғрисидаги” Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида жамоатчилик экологик назорати ўтказилди.

Жорий йилнинг 7-июнь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Урганч туманидаги “Шодлик” болалар оромгоҳида “Ёшларда экологик билимларни шакллантириш истиқболлари” мавзусида давра суҳбати  ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан мақсад ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, Она табиатни асраб-авайлашда фаоллигини ошириш, экологик таълим тарбия тизимига кўмаклашиш, ёшларнинг табиатни асраш борасидаги интеликтуал салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашишдан иборат.

Яқинда Экоҳаракат Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси тамонидан Хоразм вилояти ҳокимлиги хузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув қурслари мажлислар залида “Атроф муҳит муҳофазаси ва экологик ҳолатни соғломлаштириш ишида жамоатчилик иштирокини фаоллаштириш”ҳамда “Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тўғрисида”ги шунингдек “Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисида”ги Низомлар талабларининг мазмун моҳияти” мавзусидаги давра суҳбатибўлиб ўтди.  Анжуманда Хоразм вилояти ҳокимлиги вакиллари, Экоҳаракатнинг экспертлар гуруҳи аъзолари, ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси мутахассислари иштирок этдилар.

Яқинда Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Урганч Давлат университетида “Табиат тақдири-бизнинг тақдиримиз” мавзуcида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра суҳбатини ўтказишдан мақсад ёшларда экологик маданиятни юксалтириш, атроф-муҳитни асраб-авайлаш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларида ёшларнинг фаоллигини кучайтиришдан иборат.

logo_uz