foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2019 йилнинг 28 январь куни Ҳазорасп туманидаги 20 сонли мактабда Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Ёшларда экологик маданиятни оширишнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади: Ёшларининг экологик маданиятини ошириш, бугунги кундаги экологик ҳолатлар ва уларни бартараф этишда ташаббускорлигини янада кучайтиришдан иборат.

Тадбирда Ҳазорасп туман ҳокимлиги, вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Ҳазорасп туман инспекцияси, Хоразм вилоят “Нур ва хаёт” маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, Экоҳаракатнинг вилоят ҳудудий бўлинмаси мутахассислари ва “Ёшлар қаноти” фаоллари, умумтаълим мактабининг ўқитувчи ҳамда ўқувчиларииштирок этдилар.

Кун тартибида сўзга чиқган маърузачилар томонидан аҳолининг, айниқса ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш ҳар бир инсонда табиатга нисбатан меҳр-муҳаббат руҳини шакллантириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлишига эришиш юзасидан ёшларга маълумотлар берилди.

Шунингдек ёшлар онгида экологик онг ва экологик маданиятни шакллантириш, уларни табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга ўргатиш, атроф муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирнинг олдини олиш борасида таъкидлаб ўтилди.

Маълумот ўрнида ёшлар иштирокида экологик мавзуларда семинар тренинглар ўтказиш, экобоғлар барпо этиш, экологик ҳашарлар ва акциялар ёшларни кенг жалб қилиш, турли экологик мавзуларда танловлар, экологик адабиётлар кўргазмаларини, ижтимоий рекламаларни кўпайтириш ишларига алоҳида эьтибор қаратиш лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.

Тадбир якунида ўқувчи ёшларнинг барча савол ва таклифлари тингланиб, мутахасислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Экоҳаракат Хоразм

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz