2019 йилнинг 26 январъ куни Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон экологик партияси, Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” вилоят кенгаши ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар томонидан “Юртимизни янада обод қилайлик!” ғояси остида вилоятимизнинг барча маҳаллалари, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва бинолар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш бўйича экологик ҳашар ўтказилди.

Мазкур ҳайрия ҳашарларида Ўзбекистон экологик ҳаракати, Ўзбекистон экологик партияси, Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” вилоят кенгаши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини муофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, ОАВ вакиллари кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади: Халқимизнинг экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш, уларни она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларига ёшларни кенг жалб қилиш, озодалик ва ободлик каби миллий анаъналаримизни ёшлар онгига сингдириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, узлуксиз экологик таълим-тарбия тизимига кўмаклашиш, қолаверса, юртимиз озодалиги ва ободлигига ҳисса қўшишдан иборат.

Мазкур ҳайрия ҳашари давомида Мазкур тадбирлар давомида “Юртимизни янада обод қилайлик!”ғояси остида вилоятимизнинг барча маҳаллалари, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва бинолар, ҳовлилар атрофи, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонлар, ариқлар, кўча ва йўлакларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтириш бўйича экологик ҳашар ўтказилди.

Хусусан. ҳашар давомида 7 км узунликдаги йўл атрофи ободонлаштирилиб, 400 дан ортиқ дарахтларга шакл берилди, охакланди, 8 км ортиқ ариқ ва зовурлар тозаланди.

Йўл атрофидаги, ариқ ва зовурлар атрофидаги йиғилиб қолган тупроқ ва ахлатлар ва 90 тоннадан ортиқ чиқиндилар махсус транспорт воситаларидан олиб чиқиб ташланди.

Экологик ҳашарларда 3000 нафардан ортиқ Экоҳаракат фаоллари иштирок этдилар.

Орол денгизи қуриши туфайли юзага келган экологик фожиа оқибатларига барҳам бериш бугунги кунда Ўзбекистоннинг келажаги учун даҳлдорлик туйғуси билан яшаётган ҳар бир юртдошимизнинг виждон амрига айланган. Давлатимиз раҳбари 2018 йил 28 декабрь куни  Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берган эди. Президентимизнинг ушбу ташаббуси халқимиз ва кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланди. Чунончи, 2019 йилнинг 23 январь куни Ўзбекистон экологик партияси ва Ўзбекистон экологик ҳаракатининг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро вилоятлари фаоллари томонидан ҳашар йўли билан йиғилган саксовул уруғлари Мўйноқ туманида ўрмонзорлар барпо этиш бўйича ташкил этилган  штабга етказилди.

26 январь куни ўтказилган республика умумхалқ экологик хайрия ҳашаридан тушган маблағларни ҳам Оролбўйи ҳудудидаги экологик инқироз оқибатларини юмшатиш ва ижтимоий вазиятни яхшилаш, Орол денгизининг қуриган ҳудудларида маҳаллий иқлим шароитларига чидамли кўчатларни экиш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, шунингдек, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланиши кўзда тутилган.

Бу каби ҳашарлар халқимиз бирдамлигининг ёрқин намунаси сифатида  давлатимизнинг экологик сиёсатини ҳаётга татбиқ қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Экоҳаракат Хоразм

вилояти ҳудудий бўлинмаси