foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2019 йилнинг 18 январь куни Хоразм вилоят Дўстлик ва ННТлар уйининг мажлислар залида Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмасининг Кенгаш йиғилиши ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади: Ўзбекистон экологик ҳаракатининг 2019 йил 8 январдаги Пленум қарори ижросини таъминлаш, Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмасининг 2018 йилдаги фаолиятининг сарҳисоби, 2019 йилга мўлжалланган режаларни муҳокама қилиш ҳамда келгусида устивор вазифаларни бнлгилаб олишдан иборат.

Йиғилишда Экоҳаракат Марказий Кенгаши аъзолари, Экоҳаракатнинг экспертлар гуруҳи ва Кенгаш аъзолари ва “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирок этди.

Йиғилиш давомида сўзга маърузачилар томонидан Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгашининг  2019 йил 8 январдаги Пленум қарори ижросини таъминлаш, ҳудудий бўлинма томонидан 2018 йил давомида вилоятда давлат дастурлари ижросини таъминлашга, атроф муҳит ва аҳоли саломатлиги муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга, экологик таълим ва тарбия тизимини такомиллаштиришга жамоатчиликни янада кенгроқ жалб этиш мақсадида амалга оширилган ишлар юзасидан тўхатилиб ўтилди.

Маълумот ўрнида Экоҳаракатнинг еттита устувор дастурий вазифаларидан келиб чиқиб, ўтган 2018 йил мобайнида ҳамкор ташкилотлар билан вилоятнинг барча ҳудудларида 70 тадан ортиқ таҳлилий ва амалий тадбирлар ўтказилиб, уларда 6500 дан ортиқ фаоллар камраб олинди. Хусусан, ўтказилган тадбирларнинг қарийб 90 фоизи ОАВларида ёритилган. Шунингдек, ҳудудий бўлинма ходимлари ва фаоллари 2018 йил давомида 50 дан ортиқ марказий ва маҳаллий телевиденияда, 70 дан ортиқ махаллий ва марказий босма ва электрон ОАВларда чиқишлар қилинган.

Вилоятда “Ишонч телефони”га фуқаролардан тушган мурожаатлар сони жами 20 тани ташкил этиб, уларнинг деярли барчаси маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ўзини- ўзи бошқариш органлари, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ечим топишга эришилди.

Йиғилиш якунида Кенгаш аъзолари томонидан 2019 йилда ҳам Экоҳаракатнинг дастурий вазифаларини тарғибот-ташвиқот қилиш учун вилоятнинг барча ҳудудларини қамраб олиб, тадбирлар таъсирчанлиги ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги тўғрисида келишиб олинди. Ушбу кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Экоҳаракат Хоразм

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz