foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йилнинг 24 декабрь куни Урганч давлат университетинининг мажлислар залида Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Экоҳаракат “Ёшлар қаноти” фаоллари билан йил якунларига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади: Экоҳаракат “Ёшлар қаноти” фаолларини йил давомида олиб борган ишларини рағбатлантириш, амалга оширилган ишларни тахлил қилиш, атроф – муҳит муҳофазаси жараёнларида ёшларнинг ташаббусларини қўллаб қувватлаш, келгуси йилдаги устувор вазифаларни белгилаб олиш.

Тадбирда Экоҳаракат ҳудудий бўлинмаси Кенгаш ва “Ёшлар қаноти” фаоллари, Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари ҳамда Урганч давлат университети талабалари ва ўқитувчилари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиққан маърузачилар томонидан ҳудудий бўлинма “Ёшлар қаноти” томонидан Экоҳаракатнинг дастурий вазифаларини амалга оширишга мамлакатнинг ёш фуқароларини жалб қилиш, табиат ва инсон саломатлигини асраш, табиий ресурсардан оқилона фойдаланишга йўнатирилган ислоҳотларни самарали амалга оширишда ёш авлоднинг интеллектуал, ижодий, илмий салоҳияти ва профессионал қобилиятларидан фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар тахлили, келгусидаги устувор вазифалар, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишларига ёшларни кенгроқ жалб этиш юзасидан тўхталиб ўтдилар.

Тадбир давомида йил давомида ҳудудий бўлинма “Ёшлар қаноти” фаолиятида фаол қатнишиб келаётган бир гуруҳ ёшлар ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.

Тадбир якунида келгуси йилда ҳам ҳудудий бўлинма “Ёшлар қаноти” фаолият самарадорлигини ошириш, ёшларни табиатни асраб авайлаш ишларига кенг жалб этиш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Экоҳаракат Хоразм

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz