foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йилнинг 21 декабрь куни Ҳазорасп туманидаги 14 сон умумтаълим мактабида Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Экология ва ёшлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади: Ёшларда табиатга нисбатан меҳр-оқибат ҳиссини кучайтириш, табиий бойликларни ўз ҳолича сақлаш, экологик маданиятни шакллантириш борасидаги бой қадриятларини сингдириш, экологик таълим сифатини оширишга ўқувчи ёшларнинг эътиборини қаратишдан иборат.

Тадбирда Ҳазорасп туман халқ таълими бўлими, Хоразм вилоят “Нур ва хаёт” маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, Экоҳаракатнинг вилоят ҳудудий бўлинмаси мутахассислари ва “Ёшлар қаноти” фаоллари, умумтаълим мактабининг ўқитувчи ҳамда ўқувчилари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиққан маърузачилар томонидан ёшларда экологик маданиятни шакллантириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, табиий бойликларни ўз ҳолича сақлаш борасидаги бой қадриятларини ёшлар онгига сингдириш, замонавий экологик билимлар билан танишиб бориш борасида атрофлича таъкидлаб ўтилди. Тадбир давомида экологик муаммолар давримизнинг долзарб муаммоларидан бири бўлиб, бу борада қилинаётган ишлар, мавжуд экологик муоммолар юзасидан ёшларга тушунчалар берилди ва мазкур муаммоларни бартараф этишда фаол қатнашишга чақириб қолинди.

Давра суҳбати якунида мавзу юзасидан ўқувчи ёшларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланиб ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Экоҳаракат Хоразм

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz