foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йил 22 декабрь куни Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Хоразм ҳудудий бўлинмасининг мажлислар залида “Экология соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаоллигини ошириш: мавжуд муаммо ва истиқболлар” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади: Хоразм вилоятида экология соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаоллигини ошириш, фаолиятини таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларини ҳамкорликда бартараф этиш, экологик муаммоларни бартараф этишда жамоатчилик назоратини кучайтиришдан иборат.

Тадбирда Вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини маниторинг қилиш мустақил институти Хоразм ҳудудий бўлинмаси, экология соҳасидаги ННТлар, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари, Экоҳаракат ҳудудий бўлинмаси Кенгаш ва “Ёшлар қаноти” фаоллари, оммавий аҳборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги масаласалалар юзасидан сўзга чиққан маърузачилар томонидан Мустақиллигимизнинг дастлабки йиллариданоқ, ривожланишнинг янги тамойили, яъни «Кучли давлатдан кучли фуқаролик жамияти сари» тамойили ишлаб чиқилганли ва юртимизда ушбу тамойилдан оғишмай турли ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилиб келинаётганлиги, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси эълон қилинган бўлиб, 4-йўналишида ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари илгари сурилганлиги иштирокчиларга тушунтириб ўтилди.

Тадбир давомида Хоразм вилоятида бугунги кунда 566 та Нодавлат нотижорат ташкилотлари вилоят адлия бошқармасидан рўйхатдан ўтиб фаолият кўсатаётганлиги, уларнинг361 таси давлат рўйхатига, 205 таси давлат ҳисоб рўйхатига олинган. Шулардан афсуски экология соҳасида 8 та ННТ мавжуд бўлиб, уларнинг ҳозирги пайтда 2 таси фаолият юритаётганлиги, бу эса худдудларда ННТлар томонидан жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишда етарли даражада эмаслиги тўғрисида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир якунида мазкур муммоларди бартар этиш юзасидан тегишли давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамкорлигида “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олинди.

Экоҳаракат Хоразм

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz