foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг мажлислар залида Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан 1 декабрь ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан “Соғлом оила - соғлом муҳит” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади: Тадбир иштирокчиларига ОИТС ва унга чалинишнинг олдини олиш бўйича маълумот беришдан иборат.

Тадбирда Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамиятининг Вилояти ташкилоти, вилоят ҳокимлиги, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, “Нур ва хаёт” маркази, Экоҳаракатнинг вилоят ҳудудий бўлинмаси мутахассислари ва “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирок этди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиққан маърузачилар томонидан, соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва мавжуд муаммолар борасида тўхталиб ўтилди.Одамлар учун энг хавфли ва юқумли касаллик ҳисобланувчи ОИТСнинг пайдо бўлиш тарихи, келиб чиқиш сабалари, касалликнинг аломатлари, унинг юқуш мумкин бўлган усул ва йўллари, олдини олиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тадбир иштирокчиларига тўлақонли маълумотлар берилди.

Тадбир давомида мутахассислар томонидан бугунги кунда ушбу соҳадаги мавжуд муаммонинг олдини олишда аҳолининг экологик маданиятини янада юксатириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб берилди.

Экоҳаракат Хоразм

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz