foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йилнинг 7 декабрь куни Ҳазорасп туманидаги 1 сон мактаби залида Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Атроф-муҳит муҳофазасида фуқароларнинг Конституциявий мажбуриятлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади: Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган табиатни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий асослари тўғрисида батафсил маълумот беришдан иборат.

Тадбирда Вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, вилоят ҳалқ таълими бошқармаси, олий таълим муассасалари, вилоят “Нур ва хаёт” маркази Экоҳаракатнинг вилоят ҳудудий бўлинмаси мутахассислари ва “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиққан маърузачилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан барча иштирокчиларни табриклаб, уларга бош қомусимизда белгиланган табиатни муҳофаза қилиш, уларни асрашга қаратилган моддалар, шунигндек, ушбу йўналишда қабул қилинган қонунлар, қонуности ҳужжатлари, хусусан, “Экологик назорат соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва унинг асослари”, “Жамоатчилик экологик назоратининг назарий ва амалий жиҳатлари”, “Ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида жамоатчилик экологик назорати”, “Чиқиндилар бошқаруви соҳасида жамоатчилик экологик назорати” каби мавзулар доирасида маълумотлар берилди.

Тадбир давомида атмосфера ҳавосини, ер ва ер ресурслари, сув ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш соҳасида қонунбузарликнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларга чек қўйиш каби қатор экологик муаммоларни бартараф этиш юзасидан  иштирокчилар ўзларинг фикр-мулоҳазаларини билдирдириб ўтдилар.

Тадбир якунида берилган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб берилди.

Экоҳаракат Хоразм

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz