foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йилнинг 5 ноябрь куни Ҳазорасп туманидаги 9 сонли мактабида Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Хазонни ёқманг” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади: ёшларга атроф муҳитни муҳофаза қилишда тушунчалар бериш, бунда ёшларнинг экологик маданиятини юксалтириш, ҳазон ёқилиши оқибатида унинг атроф-муҳитга етказадиган зарари ҳақида ўқувчи ёшларга маълумот беришдан иборат.

Тадбирда Ҳазорасп туман ҳокимлиги, вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Ҳазорасп туман инспекцияси, Хоразм вилоят “Нур ва хаёт” маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, Экоҳаракатнинг вилоят ҳудудий бўлинмаси мутахассислари ва “Ёшлар қаноти” фаоллари, таълим муассасасининг ўқитувчи ҳамда ўқувчилари иштирок этдилар.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиққан маърузачилар томонидан ёшларда экологик маданиятни шакллантириш, уларни атроф муҳитни муҳофаза қилиш жараёнларига кенгрок жалб этиш, жумладан мамлакатимиз бўйлаб куз фасли ҳукм сураётганлиги ва бунинг оқибатида дарахт япроқларининг эрга тушаётгани ва зинҳор бу хазонларни ёқиб юбормаслик, уларни жамлаб тупроқ остига кўмиб ташлаш эса келаси йилга эр унумдорлигини ошишини таьминлаши тўғрисида ўқувчи ёшларга атрофлича тушунтириб ўтилди.

Тадбир давомида суҳбат ўтказаётган умумтаьлим мактаби ҳудуди яқинида шу маҳаллада истиқомат қилувчи айрим фуқаролар томонидан атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига қатъий риоя қилмаслик яни кузги хазонни ёқиш ҳолати аниқланганлиги ва бундай ҳолатларни олдини олишда кенг жамоатчиликни, хусусан ёшларни табиатни асраб авайлашга чақириб қолинди.

Айни пайтда воҳамиз бўйлаб кўтаринки руҳда Амударё кунлари нишонланаётганлиги муносабат билан Ўзбекистон экологик ҳаракати, Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) “Амударёнинг қуйи оқимларида ердан фойдаланиш ва экотизимларни сақлашга экотизимли ёндашув” Дастури билан ҳамкорликда Халқаро Амударё кунларига бағишланган тадбирлар доирасида Хоразм вилоятидаги мактаб ўқувчилари ўртасида “Амударё: бугун ва эртага” расмлар танловида барча ўқувчи ёшларни фаол қатнашишга ундаб қолдилар.

Давра суҳбати якунида мавзу юзасидан ўқувчи ёшларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланиб ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Экоҳаракат Хоразм

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz