foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йилнинг 29 октябрь куни Питнак транспорт касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан “Ёшларда экологик маданиятни шакллантириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади: Ёшлар онгига табиат неъматларидан оқилона фойдаланиш, табиий тизимларни ўз ҳолича сақлаш борасидаги бой қадриятларини сингдириш, экологик таълим самарадорлигини оширишга ўқувчи ёшларнинг эътиборини қаратишдан иборат.

Тадбирда Ҳазорасп туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Чернобилчилари ассоциацияси вилоят бўлими, вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Ҳазорасп туман инспекцияси, Хоразм вилоят “Нур ва хаёт” маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, Экоҳаракатнинг вилоят ҳудудий бўлинмаси ва “Ёшлар қаноти” фаоллари, касб – ҳунар коллежининг ўқитувчи ҳамда ўқувчилари. иштирок этдилар.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиққан маърузачилар томонидан ёшларда атроф-муҳит ва унинг муаммолари ҳақида онгли муносабатни шакллантириш, уларни табиатни асраш ишларида фаоллигини ошириш, ёшларда экологик маданиятни шакллантириш борасида амалга оширилиш лозим бўлган ишлар тўғрисида атрофлича таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, ёшларда экологик маданиятни янада кучайтириш мақсадида Экоҳаракат “Ёшлар қаноти” фаолияти тўғрисида маьлумотлар бериб ўтилди.

Айни пайтда воҳамиз бўйлаб кўтаринки руҳда Амударё кунлари нишонланаётганлиги муносабат билан Ўзбекистон экологик ҳаракати Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг (GIZ) “Амударёнинг қуйи оқимларида ердан фойдаланиш ва экотизимларни сақлашга экотизимли ёндашув” Дастури билан ҳамкорликда Халқаро Амударё кунларига бағишланган тадбирлар доирасида “Амударё: фотокамера нигоҳида” номли фототанлов ўтказилаётганлиги ва бу танловда барча ўқувчи ёшларни фаол иштирок этишга чақирилди.

Давра суҳбати якунида мавзу юзасидан ўқувчи ёшларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланиб ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Экоҳаракат Хоразм

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz