foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Урганч санъат ва маданият коллежида 1 декабрь ОИТСга қарши курашиш  куни муносабати билан “Соғлом ота-она - соғлом фарзанд” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ОИТС ва унга чалинишнинг олдини олиш бўйича маълумот беришдан иборат.

Тадбир давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиққан маърузачилар томонидан, соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ОИТС пайдо бўлиш тарихи, келиб чиқиш сабалари, касалликнинг аломатлари, унинг юқуш мумкин бўлган усул ва йўллари, олдини олиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан батафсил тўхталиб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб берилди. Ушбу мавзу юзасидан иштирокчилар батафсил маълумотга эга бўлдилар.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи 

logo_uz