foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Боғот туманидаги 33-сон умумтаълим мактабида “Хазонрезги мавсумини беталофат ўтказайлик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирнинг асосий мақсади ҳазон тутунининг атроф - муҳитга келтирадиган зарари ва инсон саломатлигига салбий таъсирлар ҳақида маълумот беришдан иборат.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиққанлар томонидан хазонни ёқиш оқибатида ҳавога зарарли моддалар ажралиб чиқиши, унинг инсон саломатлигига салбий таъсири, жумладан, зарарли моддаларга тўйинган ҳаводан нафас олган кишининг нафас йўллари, кўзи ҳамда марказий асаб тизимини шикастлантириши, шу билан бирга, бундай ҳаво ўпка саратони, бронхиал астма каби хавфли касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлиши таъкидланди. Хазонни ёқишдан келиб чиқадиган зарарли тутун, айниқса, болалар, шунингдек, юрак-қон томир, нафас олиш йўллари хасталикларига чалинган ҳамда аллергияси бор инсонларга кўпроқ таъсир этиши юзасидан батафсил тўхталиб ўтилди. Шунингдек, тадбир давомида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига қатъий риоя қилмслик ҳолатларида маъумрий жавобгарликка, хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 88-моддасида аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса, фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – беш бараваридан ўн бараваригача микдорда жарима солишга сабаб бўлиши тушунтирилди.

Тадбир давомида мутахассислар томонидан бугунги кунда ушбу соҳадаги мавжуд муаммонинг олдини олишда аҳолининг экологик маданиятини янада юксатириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб берилди. Ушбу мавзу юзасидан иштирокчилар батафсил маълумотга эга бўлдилар.

                       Экоҳаракат матбуот гуруҳи 

logo_uz