foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Гурлан туманидаги 1-сон умумтаълим мактабида “Ҳазонни белгиланган тартибда йиғиб олайлик!” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ҳазон тутунининг атроф-муҳитга келтирадиган зарари ва инсон саломатлигига салбий таъсирлар ҳақида маълумот беришдан иборат.

Тадбир давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиққанлар томонидан бугунги кунда вилоятда олиб борилаётган тозалаш ишлари ўз самарасини кўрсатмоқда, дарахтлардан тўкилган ва қишлоқ хўжалиги экинларидан йиғилган ҳазонларни жамлаб, янги ташкил қилинган “Тоза ҳудуд” корхонаси ёрдамида белгиланган ҳудудларга олиб чиқилиб, тегишли тартибда йўқ қилинаётганлиги  таъкидланди. Шу йўл орқали ҳазон ёқишнинг олди олинмоқда. Тадбир давомида сўнги йилларда ҳазонни ёқиш оқибатлари юзасидан мутахассислар томонидан тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилаётган бўлса-да, баъзида, айрим ҳолларда ҳазон ёқилаётган ҳолатларини кузатиш мумкинлиги айтиб ўтилди.

Тадбир давомида мутахассислар томонидан бугунги кунда ушбу соҳадаги мавжуд муаммонинг олдини олишда аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб берилди. Ушбу мавзу юзасидан иштирокчилар батафсил маълумотга эга бўлдилар.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи

logo_uz