foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Урганч туманида тиббиёт, экология ва бошқа соҳаларда фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари фаоллигини оширишга бағишланган семинар ўтказилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад экологикя ва тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, уларнинг фаолиятига услубий кўмак беришдан иборат.

Тадбир давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиққанлар нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, кафолатлари, уларни қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат томонидан амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қуллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловлари ва унинг шартлари тўғрисида, грант лойиҳаларини ёзиш кўникмалари юзасидан батафсил тўхталиб ўтдилар.

Семинар якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоблар олинди.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи

logo_uz