foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Қўшкўпир туманидаги 34-сон умумтаълим мактабида “Ҳазон ёқманг” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ҳазон тутунининг атроф – муҳитга келтирадиган зарари ва инсон саломатлигига салбий таъсирлар ҳақида маълумот беришдан иборат.

Тадбир давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиққанлар куз келиши билан хазон мавсуми бошланишини, шу муносабат билан маҳаллаларда тозаликка риоя қилинишини таъминлаш, ҳудудларда хазонларни йиғиб, ёқиб юбориши ҳолатлари йўл қўймасликка тўхталиб ўтилди. Шунингдек, ёшларга атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига қатъий риоя қилиш атроф-муҳит тозалигини таъминлаш ва инсон саломатлигини ҳимоялашнинг гарови эканлиги, ушбу соҳада белгиланган тартиб қоидалар мавжудлиги, уларга амал қилинмаган ҳолатларда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортиш масалалари юзасидан тўхталиб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб берилди. Ушбу мавзу юзасидан иштирокчилар батафсил маълумотга эга бўлдилар.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи

logo_uz