foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Ҳазорасп туманидаги 44-сон умумтаълим мактабида “Ҳазон ёқманг” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади ҳазон тутунининг атроф – муҳитга келтирадиган зарари ва инсон саломатлигига салбий таъсирлар ҳақида маълумот беришдан иборат.

Тадбир давомида кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиққанлар томонидан маҳаллаларда тозаликка риоя қилиш, куз келиши билан ҳазон мавсуми бошланишини, шу муносабат билан хонадонларда дарахтлардан тўкилган ҳазонларни йиғиб, ёқиб юбориши ҳолатлари кузатилиши тўғрисида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, аҳолига, шу жумладан, ёшларга атроф-муҳит ва атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш ва мусаффолигини таъминлаш соҳасида белгиланган тартиб қоидалар мавжудлиги, уларга амал қилинмаган ҳолатларда меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш масалалари юзасидан тўхталиб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб берилди. Ушбу мавзу юзасидан иштирокчилар батафсил маълумотга эга бўлдилар.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи

logo_uz