foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Гурлан туманидаги Саҳтиён қишлоғи ҳудудида Ўзбекистон Республикаси “Экологик назорат тўғрисидаги” Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида жамоатчилик экологик назорати ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади “Экологик назорат тўғрисида”ги Қонунининг жойларда бажарилишини ўрганиш, қонун бузилиш ҳолатдарини бартараф қилиш, аҳоли ўртасида қонунларга риоя этилиши юзасидан тушунтириш ишларини олиб боришдан  иборат.

Эккологик рейддаСаҳтиён, Чаккалар, Обод маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари, “Нур ва ҳаёт” маркази вакиллари, Экоҳаракат вилоят ҳудудий бўлинмаси мутахассислари ва фаоллари иштирок этдилар.

Рейд давомида Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилоят ҳудудий бўлинмаси вакиллари Саҳтиён, Чаккалар, Обод маҳалла фуқаролар йиғинлари вакилларига маҳаллада тозаликка риоя қилиш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, ушбу ишларни бажаришда фуқароларнинг фаоллигини ошириш зарурлиги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Экологик назорат тўғрисидаги” Қонунининг мазмун моҳияти, табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун бузиш ҳолатларининг олдини олиш, атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид қонунлар, мазкур қонунлар бузилиши оқибатида солинадиган жарималар юзасидан тушунтирилди.

Экорейд якунида аниқланган ҳолатлар юзасидан масъул шахсларга ушбу ҳолатлар қайта такрорламаслик зарурлиги тушунтирилди.Антисанитар ҳолат бартараф қилинди.Мазкур рейдни бошқа ҳудудларда ҳам ўтказишга келишиб олинди.

Экоҳаракат матбуот гуруҳи

logo_uz