foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

5 сентябр куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан Урганч давлат университетида “Умумтаълим ва мактабгача таълим муассасаларида ёшларнинг экологик маданиятни ошириш, экологик таълим ва тарбия тизимини такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 Тадбирнинг асосий мақсади умумтаълим ва мактабгача таълим муассасаларида ёшларнинг экологик маданиятни ошириш, экологик таълим ва тарбия бериш тизими таҳлил қилишдан иборат.

Тадбир давомида Кун тартибидаги масалалар юзасидан сўзга чиққан маърузачилар томонидан, умумтаълим ва мактабгача таълим муассасаларида ёшларнинг экологик маданиятни ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар юзасидан тўхталиб ўтилди. Шунингдек, умумий таълим ва тарбиянинг асосий бир бўлаги сифатида ҳуқуқий таълим ва тарбияни экологик таълим ва тарбия билан қўшиб олиб бориш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди. Чунки дастлабки таълим ва тарбияни олиб бориш жараёни оилада вужудга келади. Шунинг учун ҳам оилаларимизда ҳуқуқий ҳамда экологик таълим ва тарбияни чамбарчас олиб бориш ёшларимизни мавжуд қонунларни билишга, унга амал қилишга ундайди.

Экологик таълим ва тарбия асосан: оилада, маҳаллада мактабгача таълим муассасаларида, мактабларда, лицей, коллеж, институт ва университетларда олиб борилади. Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир оилада ўсиб-улғаяётган ёшларимиз мустақил давлатимизнинг экологик сиёсати ҳамда унинг мазмунини, экологик-ҳуқуқий муаммолар ҳамда уларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий-иқтисодий томонларини яхши билишлари, чуқур экологик-ҳуқуқий билимларга эга бўлишлари ва жамият фаолиятининг ҳуқуқий-экологик соҳасида фаол қатнашишлари зарур бўлади.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб берилди. Ушбу мавзу юзасидан иштирокчилар батафсил маълумотга эга бўлдилар.

 Ўзбекистон экологик ҳаракати Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси

logo_uz