foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Яқинда Ўзбекистон экологик ҳаракати Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан  Фарғона шаҳридаги “Ҳумо” ёзги болалар дам олиш оромгоҳида “Ўсимлик дунёсини асрайлик” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Мазкур давра сухбатини ўтказишдан мақсад ёшларининг экологик маданий савиясини, экология соҳасида уларнинг билим ва иқтидорларини, масъулиятларини мунтазам ошириб бориш, шунингдек, иштирокчиларни экологик билимларини мустаҳкамлаш, уларни Она табиат ва унинг неъматларига меҳр – муҳаббат руҳида тарбиялаш, мамлакатимизнинг ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраб-авайлашда уларнинг фаоллигини кучайтиришдан иборат.

Яқинда Ўзбекистон экологик ҳаракати Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан  Ёзёвон туман  2-мактабгача таълим муассасасида 5-июнь Бутунжаҳон атроф-муҳит кунига бағишлаб “Табиатни  асранг” мавзусида давра суҳбати  ўтказилди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад “5-июнь Бутунжаҳон  атроф-муҳит куни” ҳақида маълумот бериш. Болалар ўртасида  Она табиатни асраб авайлаш, табиат ва унинг бойликлари ҳақида маълумотлар бериш.

Фарғона вилояти табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида “Соғлом муҳит – инсон саломатлиги” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Қадимдан маълумки, тоза муҳит инсон саломатлигини гарови бўлиб келган. Салбий экологик омиллар инсоннинг ҳаёт фаолиятига, унинг ҳаётчанлиги ва салоҳиятига таъсир қилади. Экоҳаракат Ўзбекистон фуқароларининг ҳозирги ва келгуси авлоди қулай атроф-табиий муҳит шароитида яшаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, табиий ресурсларнинг барча мажмуини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш хуқуқларини сўзсиз таъминлашга қаратилган янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштиришда жамиятнинг бор куч ва салоҳиятини сафарбар қилишга интилиши тадбирда алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Жорий йилнинг 22 март куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Фарғона ҳудудий бўлинмаси томонидан Фарғона транспорт ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “22 март Бутунжаҳон сув ресурслари” кунига бағишланган давра суҳбати  ўтказилди.

Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад бугунги кунда ёшларни сув ресурсларини муҳофаза қилишга   бўлган муносабатини  ўзгартириш, ёшлар ўртасида сувни беҳудага исроф қилмаслик ва мавжуд сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги тушунчаларни бериш ва уларни атроф муҳитни муҳофаза қилишдаги ўрнини кучайтиришдан иборат.

logo_uz