foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йил 13 сентябр   куни Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “Маҳалла” жамоат фонди  мажлислар залида Фарғона вилоятидаги МФЙ посбонларидан иборат экологик жамоатчи инспекторлиги номзодларига ўқув семинар бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 10,11-12 сентябрь кунлари Фарғона вилояти  Қўқон шаҳар ҳокимлиги хузуридаги  маҳалла жамоад фонди  мажлислар залида  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев хузурида 2018 йил 2 февралда Давлат экология қўмитаси раҳбарлари хисоботи юзасидан ўтказилган мажлис баёнининг 25 бандига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги 287-сонли “Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий Низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари  Д.Ходжиахмедов томонидан тасдиқланган жадвалга асосан Фарғона вилоятидаги туман ва шаҳарларда “Экологик назорат жамоатчи инспекторларининг фаолиятини ташкил этиш” юзасидан махсус ўқув машғулотлари ташкил этилди.

2018 йил 2 август куни Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциясияси Фарғона вилоят бўлинмаси билан ҳамкорликда, Қўштепа туман Маданият саройида Ўзбекистон Экологик ҳаракати ташкил топганининг 10 йиллигига бағишлаб “Соғлом муҳит–инсон саломатлиги” мавзуида давра суҳбати ҳамда “Анор кўрик танлови ғолибларини тақдирлаш тадбири ўтказилди.

Жорий йилнинг 10-11 сентябрь кунлари Фарғона вилояти Фарғона шаҳар,  Санъат коллежи  мажлислар залида Фарғона шаҳридаги МФЙ вакилларидан ташкил қилинган жамоатчи инспекторларга ўқув семинарлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3730-сонли қарорига мувофиқ, полимер плёнкали пакетларга ўрнатилган тартибда чекловлар қўйилишини кенг тарғиб этиш мақсадида, 2018 йил 23 июль куни, Фарғона туманидаги “Тонг” болаларни соғломлаштириш оромгоҳида, “Табиатда узоқ чиримайдиган чиқиндиларни атроф-муҳитга зарари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

logo_uz