foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан 2018 йил 20 сентябрь куни Фарғона тумани “Водил чинор таги” маданият истироҳат дам олиш масканида 1000 йиллик чинорга экскурсия ташкиллаш- амалий акция ўтказилди. Экскурсияда Водилдаги 4- сонли умумтаълим мактабининг 8 “А” синф ўқувчилари қатнашдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида  2018 йил 2-февралда Давлат экология қўмитаси раҳбарлари ҳисоботи юзасидан ўтказилган мажлис баёнининг 25-бандига мувофиқ хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8-октябрдаги 287-сонли “Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори 2-иловасининг 4-бандига мувофиқ вилоят ҳудудида экологик назорат бўйича жамоатчи инспекторларига махсус ўқув машғулотларини ўтказиш бўйича 2018 йилнинг 17-21 сентябрь   кунлари, Фарғона вилояти Марғилон шаҳаридаги 8-сонли мусиқа ва Санъат мактаби  мажлислар залида Марғилон шахар МФЙ посбонларидан иборат жамоатчи инспекторликка номзод фуқароларга  ўқув семинар ўтказилди.

Куни кеча Фарғона шаҳар,  Санъат коллежи  мажлислар залида Фарғона вилоятидаги МФЙ посбонларидан иборат экологик жамоатчи инспекторликка номзодларга ўқув семинар ўтказилди.

Куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан  Фарғона шаҳридаги 40-сонли махсус “Парвоз” номидаги умумтаълим мактабида 16 сентябрь- Ҳалқаро озон қатламини сақлаш кунига бағишланган “Озон қатламини сақлашда ўз хиссамизни қўшайлик”мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

2018 йилнинг 14 сентябрь куни Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги  маҳалла жамоат фонди  мажлислар залида Фарғона вилоятидаги МФЙ посбонларидан иборат экологик жамоатчи инспекторликка номзодларга ўқув семинар ўтказилди.

logo_uz