2018 йил 5-9 ноябрь кунлари Риштон ва Ёзёвон туманга бириктирилган МФЙ раислари ва посбонларидан иборат жамоатчи инспекторлика номзодларга ўқув семинарлари ўтказилди.

Семинарда Риштон, Ёзёвон туманлар хокимлиги, Маҳалла жамғармаси, Риштон, Ёзёвон туман ветеринария бўлими вакиллари, туман Ободонлаштириш бўлими вакиллари,  Соғлиқни сақлаш бошқармаси, ДАН, ИИБ, ЙҲБ, вакиллари, Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари, Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Боғдод, Олтиариқ туманларига бириктирилган инспекторлари, Экохаракат Фарғона вилоят ҳудудий болинма рахбари ва координаторлари  қатнашдилар.   

Семинарни ўтказишдан мақсад, Жамоатчиликка номзод фуқароларни  экологик билим ва кўникмаларини ошириш, назарий билим ва тажрибаларини синовдан  ўтказиш, амалдаги қонун хужжатлари юзасидан хабардорликларини ошириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда жамоатчилик иштирокини кучайтириш, “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда атроф муҳитни муҳофаза  қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги назорат ишларини кучайтиришдан иборат.

Ўқув семинар давомида маърузачилар томонидан дарс жадвалига асосан амалий ҳамда назарий машғулотлар ўтказилиб,  экологик назоратнинг Жамоатчи  инспекторларигнинг асосий бажарадигон вазифалари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари  тўғрисида тушунчалар берилди.          Иштирокчилар томонидан Ёзёвон тумани ҳудудида аҳолининг тоза ичимлик суви билан таминланиши муаммолари ўртага ташланди.

Экоҳаракат Фарғона

вилояти ҳудудий бўлинмаси