foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Бешариқ, Қўштепа туманга бириктирилган МФЙ раислари ва посбонларидан иборат жамоатчи инспекторликка номзодларга ўқув семинарлари ўтказилди.

Семинарда Бешариқ, Қўштепа туманлар хокимлиги, Маҳалла жамғармаси, Бешариқ, Қўштепа туман ветеринария бўлими вакиллари, Бешариқ, Қўштепа туман Ободонлаштириш бўлими вакиллари,  Соғлиқни сақлаш бошқармаси,  Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари, Экохаракат Фарғона вилоят ҳудудий болинма рахбари ва координаторлари  қатнашдилар.   

Семинарни ўтказишдан мақсад, жамоатчиликка номзод фуқароларни  экологик билим ва кўникмаларини ошириш, назарий билим ва тажрибаларини синовдан  ўтказиш, амалдаги қонун хужжатлари юзасидан хабардорликларини ошириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда жамоатчилик иштирокини кучайтириш, “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда атроф муҳитни муҳофаза  қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги назорат ишларини кучайтиришдан иборат.

Ўқув семинар давомида маърузачилар томонидан дарс жадвалига асосан амалий ҳамда назарий машғулотлар ўтказилиб,  экологик назоратнинг Жамоатчи  инспекторларигнинг асосий бажарадигон вазифалари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари  тўғрисида тушунчалар берилди.          Иштирокчилар томонидан тумандаги оқова сувларни тозалаш, аҳолининг ичимлик суви бўйича муаммолари ҳамда маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб кетилиш, қайта ишлаш,  соҳаси юзасидан йўл қўйилаётган камчиликлар  бўйича муаммолари ўртага ташланди.

Экоҳаракат Фарғона

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz