Куни кеча Тошлоқ туманига бириктирилган эколог инспекторлари  билан ҳамкорликда,  Тошлоқ туманидаги Иқтисодиёт коллежида, Иқтисодиёт коллежи ўқувчи ва ўқитувчилари, Тошлоқ туман МФЙ вакилларига “Хазонларни ёқманг” - мавзусида давра суҳбати  ўтказилди.

Тадбирда 35 нафар иштирокчи қатнашишди. Ушба тадбирни ўтказишдан мақсад бугунги кунда аҳолининг экологик маданий савиясини, экология борасида уларнинг билим ва иқтидорларини, масъулиятларини мунтазам ошириб бориш ҳамда хазон ёқилишини инсонларга салбий таъсирлари хақида маълумот беришдир.

Давра суҳбатида Экоҳаракат ҳудудий бўлинмаси Координатори Ш.Турғунов томонидан иштирокчиларга “Хазонларни ёқманг”мавзусидаги маърузасини ҳавола этиб, тўпланиб қолган хазонлардан оқилона унумли фойдаланиш учун турли тавсиялар берилди.

Экоҳаракат Фарғона

вилояти ҳудудий бўлинмаси