foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун Тошлоқ туман Иқтисодиёт коллежи мажлислар залида Тошлоқ туманидаги МФЙ посбонларидан иборат жамоатчи инспекторликка номзодлар фуқароларга ўқув семинар ташкил этилди.

Семинарда Тошлоқ туман хокимлиги, Маҳалла жамғармаси, Тошлоқ туман ветенинария бўлими, Тошлоқ туман газтаъминот бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Тошлоқ туман кадастр бошқармаси, Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иборат жами 38 та иштирокчи қатнашишди.

Мазкур семинарни ўтказишдан мақсад, Жамоатчиликка номзод фуқароларни  экологик билим ва кўникмаларини ошириш, атроф муҳитни муҳофаза  қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги назарий билим ва тажрибаларини, амалдаги қонун хужжатлари юзасидан хабардорликларини ошириш,аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда жамоатчилик иштирокини кучайтириш, “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Ўқув семинар давомида маърузачиларга дарс жадвалига асосан амалий ҳамда назарий машғулотлар ўтказилиб, тингловчилар томонидан берилган таклиф ва саволларга тегишли жавоблар берилди. 

Экоҳаракат Фарғона

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz