Куни кеча Фарғона вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институтида, вилоятдаги умумтаълим мактабларининг биология ва география ўқитувчиларига, “Фарғона водийсидаги Қизил китобга киритилган, йўқолиб бораётган хайвонот дунёсини муҳофаза қилиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда 34 нафар иштирокчи қатнашишди. Давра суҳбатида Экоҳаракат ҳудудий бўлинмаси Кенгаш аъзоси иштирокчиларга “Фарғона водийсидаги Қизил китобга киритилган, йўқолиб бораётган хайвонот дунёсини муҳофаза қилиш” мавзусидаги маърузасини ҳавола этди.

Тадбир давомида ҳудудий бўлинма координатори Г. Тўхтасинова юқоридаги маърузага қўшимча қилиб, ўз фикр мулоҳазаларини айтиб ўтди. 

Экоҳаракат Фарғона

вилояти ҳудудий бўлинмаси