2018 йил 15-19 октябрь кунлари Бувайда туман ДСЭНМ бўлими мажлислар залида Бувайда тумани МФЙ посбонларидан иборат жамоатчи инспекторликка номзодларга ўқув семинарлари ўтказилди.

Семинарда Бувайда туман хокимлиги, Маҳалла жамғармаси, Бувайда туман ветеринария бошқармаси, Бувайда туман Ободонлаштириш бўлими вакиллари, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари, Экохаракат ҳудудий болинма кенгаш азолари, қатнашдилар.   

Семинарни ўтказишдан мақсад, Жамоатчиликка номзод фуқароларни  экологик билим ва кўникмаларини ошириш, назарий билим ва тажрибаларини синовдан  ўтказиш, амалдаги қонун хужжатлари юзасидан хабардорликларини ошириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда жамоатчилик иштирокини кучайтириш, “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда атроф муҳитни муҳофаза  қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги назорат ишларини кучайтиришдан иборат.

Ўқув семинар давомида маърузачилар томонидан дарс жадвалига асосан амалий ҳамда назарий машғулотлар ўтказилиб,  экологик назоратнинг Жамоатчи  инспекторларигнинг асосий бажарадигон вазифалари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари  тўғрисида тушунчалар берилди.          Иштирокчилар томонидан тумандаги оқова сувларни тозалаш ҳамда тўпланаётган чиқиндиларни қайта ишлаш чора тадбирларини кўриш юзасидан таклифилари билдирилди ҳамда Аҳолининг ичимлик суви бўйича муаммолари ўртага ташланди.

Экоҳаракат Фарғона вилояти

ҳудудий бўлинмаси