foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йилнинг 8-12  октябрь  кунлари  Данғара туман Ижтимоий Иқтисодиёт коллежи мажлислар залида Данғара тумани МФЙ посбонларидан иборат жамоатчи инспекторликка номзодларга ўқув семинарлари ўтказилди.

Семинарда Данғара туман хокимлиги, Маҳалла жамғармаси, Данғара туман ветеринария бошқармаси, Данғара туман Ободонлаштириш бўлими вакиллари,  Соғлиқни сақлаш бошқармаси,  Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари, Экохаракат ҳудудий болинма кенгаш азолари, ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.   

Семинарни ўтказишдан мақсад, Жамоатчиликка номзод фуқароларни  экологик билим ва кўникмаларини ошириш, атроф муҳитни муҳофаза  қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги назарий билим ва тажрибаларини синовдан  ўтказиш, амалдаги қонун хужжатлари юзасидан хабардорликларини ошириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда жамоатчилик иштирокини кучайтириш, “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Ўқув семинар давомида маърузачилар томонидан дарс жадвалига асосан амалий ҳамда назарий машғулотлар ўтказилиб,  экологик назоратнинг Жамоатчи  инспекторларигнинг асосий бажарадигон вазифалари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари  тўғрисида тушунчалар берилди.          Иштирокчилар томонидан қирғоқ бўйи минтақаларида жойлашган бино иншоатларни назорат қилишни қайта кўриб чиқиш таклифи билдирилди ҳамда Аҳолининг ичимлик суви бўйича муаммолари ўртага ташланди.

Экоҳаракат Фарғона

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz