foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Бугун  Қувасой шаҳар,  Истироҳат боғидаги 3Д кинотеатри мажлислар залида Қувасой вилоятидаги МФЙ посбонларидан иборат жамоатчи инспекторликка номзодларга ўқув семинар ўтказилди.

Семинарда Қувасой вилоят хокимлиги, Маҳалла жамғармаси, Вилоят ветеринария бошқармаси, Вилоят Водийгазтаъминот бошқармаси, вилоят Санконназорат инспекцияси,Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят кадастр бошқармаси, Қувасой вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашишди.

Мазкур семинарни ўтказишдан мақсад, Жамоатчиликка номзод фуқароларни  экологик билим ва кўникмаларини ошириш, атроф муҳитни муҳофаза  қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги назарий билим ва тажрибаларини, амалдаги қонун хужжатлари юзасидан хабардорликларини ошириш,аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда жамоатчилик иштирокини кучайтириш, “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Ўқув семинар давомида маърузачиларга дарс жадвалига асосан амалий ҳамда назарий машғулотлар ўтказилиб, тингловчилар томонидан берилган таклиф ва саволларга тегишли жавоблар берилди. 

Экоҳаракат Фарғона

вилояти ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz