Ўзбекистон экологик ҳаракати Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан 2018 йил 20 сентябрь куни Фарғона тумани “Водил чинор таги” маданият истироҳат дам олиш масканида 1000 йиллик чинорга экскурсия ташкиллаш- амалий акция ўтказилди. Экскурсияда Водилдаги 4- сонли умумтаълим мактабининг 8 “А” синф ўқувчилари қатнашдилар.

Тадбирнинг асосий мақсади Ёшларни атроф муҳит муҳофазаси бўйича атрофлича билимларга эга бўлишларини таъминлаш ва ўсимлик дунёси турларининг йўқолиб кетишининг олдини олиш.

Тадбир давомида Экоҳаракат Кенгаш аъзоси Б. Топволдиев томонидан ўсимлик дунёси бўйича тушунчалар берилди ва ўсимлик дунёси турларининг йўқолиб кетишининг олдини олиш, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Конститутсияда белгилаб қўйилганидек, юртимизда табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, унинг бойликларига эгалик қилиш, экологик вазиятни тартибга солиш, аҳолининнг экологик маданиятини ошириш юзасидан муҳим саъй-харакатлар борасида тушунчалар берилди. 1992-йили Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган БМТнинг Атроф-муҳит масалаларига бағишланган конференцияси атроф-муҳит муҳофазаси йўналишидаги муҳим воқеалардан бир бўлганлиги таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари атроф-муҳит табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга жиддий эътибор қаратиш кераклиги тўғрисида тушунчага эга бўлдилар.

Экоҳаракат Фарғона

вилоят ҳудудий бўлинмаси