foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Жорий йилнинг 10,11-12 сентябрь кунлари Фарғона вилояти  Қўқон шаҳар ҳокимлиги хузуридаги  маҳалла жамоад фонди  мажлислар залида  Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев хузурида 2018 йил 2 февралда Давлат экология қўмитаси раҳбарлари хисоботи юзасидан ўтказилган мажлис баёнининг 25 бандига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги 287-сонли “Жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга доир намунавий Низомларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари  Д.Ходжиахмедов томонидан тасдиқланган жадвалга асосан Фарғона вилоятидаги туман ва шаҳарларда “Экологик назорат жамоатчи инспекторларининг фаолиятини ташкил этиш” юзасидан махсус ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Тадбирда-Ўзбекистон Экологик ҳаракати Фарғона вилоят худудий бўлинмаси,  Ўзбекистон Экологик ҳаракати Марказий Кенгаш азолари, Фарғона вилояти  Экология ва Атроф мухитни мухофаза қилиш бошқармаси, Фарғона вилояти  Экология ва Атроф мухитни мухофаза қилиш бошқармаси Қўқон шахар бўлими вакиллари, Қўқон шаҳар ветеринария бўлими вакиллари,  Қўқон шахар Ободонлаштириш масалалари бўйича жамоатчилик назорати ишчи гурух вакили, ҳамда Қўқон шахар маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, экологик жамоатчи инспекторлари иштирок этдилар.  

Семинарда - Ўзбекистон Экологик ҳаракати Марказий Кенгаш азоси Д.Орипов, Фарғона вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Чиқинди инспекцияси бўлим бошлиғи Б.Шодиев, Қўқон  шаҳар ветеринария бўлими вакили Б. Вячеслав, Қўқон шахар Ободонлаштириш масалалари бўйича жамоатчилик назорати ишчи гурух рахбари М. Адҳамовлар томонидан иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигида экологик сохани тартибга солувчи барча Қонунларининг мазмун мохиятини тўлиқ тушунтириб ўтдилар. Шунингдек Қўқон шахрида экологик сохасида амалга оширилаётган ислохотлар билан таништириб ўтилди.

Бундан ташқари, семинар давомида ишитирокчиларга табиатни асрашда Экологик  Назоратни  Жамоатчи инспекторларини аҳамияти қай даражада муҳимлиги такидлаб ўтилди.       Шунингдек, семинар иштирокчилар томонидан билдирилган барча саволларига тўлиқ жавоблар олдилар.  жавоблар олдилар.   

Семинарда Қўқон шахар 65 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг жамоатчилик инспекторлари иштирок этиб, ўзларининг экологик назорат инспекторлари сифатида билимларини янада оширдилар.

Экоҳаракат Фарғона

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz