foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йилнинг 6 июль куни “Экологик тоза Фарғона учун” ННТ, вилоят ичимлик суви инспекциясиялари билан ҳамкорликда, Фарғона шаҳридаги “Хумо” ёзги болалар дам олиш оромгоҳида “Сув ҳаёт манбаи” мавзусида экологик тадбир ҳамда “Сув – бу ҳаёт!” мавзусида расмлар кўрик – танлови ўтказилди.

Тадбир давомида ўқувчилар томонидан жамоалар тузилиб, белгиланган шартлар бўйича ўзаро куч синашди. Ҳакамлар хайьати қатнашчиларни беллашувини баҳолаб, улар чизган расмлар билан танишдилар.

Ўқувчи ёшлар расмлар чизишиб,  ўз истеъдодларини намойиш этишди. Ғолиб жамоаларни, Ўзбекистон экологик ҳаракати Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси координатори Г. Тўхтасинова ҳамда ҳудудий бўлинма Кенгаш аъзоси, “Экологик тоза Фарғона учун” ННТ раҳбари И.Домулладжонов, вилоят ичимлик суви инспекцияси бошлиғи, Кенгаш аъзоси А. Авлиёхоновлар эсдалик совғалари ва  фаҳрий ёрлиқларини топширди.

Экоҳаракат Фарғона

вилоят ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz