foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Ўзбекистон экологик ҳаракати Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан, 2018 йил 11 май куни, Фуқоролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида,  Ўзбекистон Республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида” ги қонуни ижроси юзасидан жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

Тадбирда вилоят ДСЭНМ,вилоят коммунал фойдаланиш бошқармаси, ФЖШМҚМИ вилоят ҲБ вакиллари,  Вилоят экология ва атроф мухитни мухофаза қилиш бошкармаси, вилоят “Сувоқова” корхонаси, ДавСув инспекцияси ходимлари ҳамда ОАВ вакилларидан  иборат  жами 42 киши қатнашишди.

Йиғилишни ҳудудий бўлинма рахбари М. Махмудов кириш сўзи очди ва олиб борди.

Тадбирда ҳудудий бўлинма Кенгаш аъзоси А.Авлиёхоновнинг Ўзбекистон республикасининг “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни ижроси юзасидан маърузалари тингланди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларининг савол ва таклифлари билан мурожаат қилишди. Берилган саволларга маърузачи томонидан тегишли жавоблар берилди.

Экоҳаракат Фарғона

вилоят ҳудудий бўлинмаси

logo_uz