foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

Куни кеча Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Фарғона вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда  Ўзбекистон экологик ҳаракати Фарғона  вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида “Фарғона вилоятининг йирик саноат корхоналаридаги Экоҳаракат вакиллари учун” семинар ташкил этилди.

Семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Экоҳаракат ходимлари ва фаоллари, Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича (шаҳар, туман) ҳудудий кенгаш раисларининг биринчи ўринбосарлари, йирик саноат корхоналари вакиллари, Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси ходимлари, вилоят экология ва атроф муҳитнинг муҳофаза қилиш бошқармаси, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирни ўтказишдан кўзда тутилган мақсад йирик саноат корхоналаридаги Экоҳаракат вакилларини экологик билим ва кўникмаларини ошириш, атроф муҳитни муҳофаза  қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги назарий билим ва тажрибаларини, амалдаги қонун хужжатлари юзасидан хабардорликларини ошириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишда жамоатчилик иштирокини кучайтириш, “Экологик назорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш, жамоатчилик экологик назоратини амалга оширишга фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Семинарни вилоят ҳокиими ўринбосари Алибек Турсунов кириш сўзи билан очиб, семинар қатнашчиларига бугунги семинарнинг ўтказишдан мақсад ва унинг мазмун молҳияти ҳақида гапириб ўтди.  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Экоҳаракат депутатлар гуруҳи аъзоси С.Джакбаровнинг Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисидаги”  Қонунларнинг мазмун моҳияти” мавзусидаги, Экоҳаракат Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари М. Махмудовнинг “Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий Низом”, “Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлари тўғрисидаги намунавий Низом”, “Жамоатчилик экологик назорати тўғрисида ҳамда меъёрий-ҳуқуқий ва қонун хужжатлари билан таништириш” мавзусидаги, Ўзбекистон экологик ҳаракати Фарғона вилояти худудий бўлнимаси Кенгаш аъзоси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ичимлик суви инспекцияси бошлиғи     А.Авлиёхоновнинг  “Фарғона вилояти аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масалалари”, Фарғона вилоят “Тоза худуд” давлат унитар корхонаси даректор ўринбосари Э. Абдуллаевнинг “Маиший чиқиндиларни тўплаш ва утилизация қилишда Фарғона вилоят “Тоза ҳудуд” ДУКнинг бугунги кундаги долзарб вазифалари” мавзусидаги, Ўзбекистон экологик ҳаракати Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакили Ш. Азизовнинг  “Корхоналардаги Экоҳаракат вакилларининг ҳуқуқ ва вазифалари билан таништириш” Жамоат экологик назоратини амалга ошириш тўғрисида услубий қўлланмаллар ҳақида маълумот бериш” мавзусидаги маърузалари тингланди.

Экоҳаракат Фарғона вилоят

ҳудудий бўлинмаси 

logo_uz