foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

2018 йил 11 январь куни Ўзбекистон экологик ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан 2017 йил 23 декабрда бўлиб ўтган Пленум қарорлари асосида Экоҳаракат худудий бўлинмасининг келгусидаги вазифалари ҳақида Кенгаш ўтказилди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати Фарғона вилоят худудий бўлинмаси раҳбари А. Авлиёхонов Кенгаш йиғилишини очиқ деб эълон қилди ва кун тартибидаги биринчи масала юзасидан сўзни ҳудудий бўлинма Кенгаш аъзоси М. Махмудовга берди. М.Махмудов Марказий Кенгаш томонидан ўтказилган пленум қарорлари ҳамда белгиланган вазифалар билан таништириб ўтди.

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан ҳудудий бўлинма координатори  Г. Тўхтасинова “Экоҳаракат Фарғона вилоят Кенгашининг 2017 йил фаолияти таҳлили” ҳакида батафсил маълумот берди. Жумладан: эришилган ютуқлар ва мавжуд муаммолар ҳақида маълумот берар экан  ҳисобот даврида Ўзбекистон экологик ҳаракатининг дастурий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда тузилган ўз режасига асосан барча йўналишлар бўйича таълим муассасаларида, маҳаллаларда, фермер хўжаликларда ва бошқа ташкилотларда давра суҳбатлари, ўқув семинарлари ташкил этилиб, бу тадбирлар орқали атроф–муҳитни муҳофаза қилиш, экологик ҳолатни соғломлаштириш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш масалаларида кенг жамоатчиликни, айниқса, ёшларнинг фаоллигини ҳар томонлама кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги ҳақида гапириб утди. Сўнгра  худудий бўлинманинг олдинги даврларга нисбатан самарали натижаларга эришганини бир неча мисоллар билан алоҳида қайд қилиб ўтди.

Умуман, йиллик  ҳисобот даврида  худудий бўлинма томонидан 40 дан

зиёд тадбирлар ташкил қилиниб ушбу тадбирларда турли қатламдаги 4399 та   иштирокчи қатнашиб, 36 мартага яқин ОАВ чиқишлар қилинди, шунингдек, бўлинма томонидан Республика ва маҳаллий телеканалларда 83 марта, Республика ва маҳаллий газеталарида 70 марта, радиода 50 марта чиқишлар қилинганлиги ҳақида батафсил маълумотлар берилди.     

Кун тартибидаги учинчи  масала юзасидан ҳудудий бўлинманинг 2018 йилга мулжалланган  иш режасини кўриб чиқиш ва таклифлар бериш масаласида сўзга чиққан Ўзбекистон экологик ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари  А.Авлиёхонов мазкур иш режа билан барчани таништирди. Режада 2018  йилга 50 дан зиёд тадбирлар белгиланганлигини гапириб ўтди. Кенгаш аъзоларидан Ҳ.Нишонов, Х.Назарова ва И.Домулладжонов ўз таклифларини айтиб 2018 йил иш режасини бир овоздан маъқулладилар.  

Шундан сўнг барча масалалар юзасидан мунозаралар, савол-жавоблар бўлиб ўтди. Умуман йиғилишда  кун тартибига қўйилган масалалар ўз ечимини топди.

Экоҳаракат Фарғона

вилояти ҳудудий бўлинмаси

logo_uz