foto1 foto2 foto3 foto4 foto5


Baner text 1

Baner text 2

Baner text 3

Baner text 4

Baner text 5

Get Adobe Flash player

 

4 сентябр куни кеча Ўзбекистон экологик ҳаракати Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан Фарғона вилоят Ўлкашунослик музейида “Атроф муҳит муҳофазасида ёшларнинг ўрни”  мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирнинг асосий мақсади  атроф муҳитни муҳофаза қилишда ёшларнинг иштирокини кенгайтириш, уларнинг бугунги кундаги экологик холат бўйича атрофлича тушунчаларга эга бўлишларини таъминлашдан иборатдир.

Давра суҳбатини Экоҳаракат ҳудудий бўлинмаси Кенгаш аъзоси Гўзалхон Артикова очди ҳамда тадбир мавзуси  билан таништирди.

 

Қадимдан маълумки, тоза муҳит инсон саломатлигини гарови бўлиб келган. Жамиятда энг қимматбаҳо – бу инсонлар соғлиғидир. Шунинг учун ҳам муҳитнинг экологик тозалиги ва барқарор ривожланиши муҳимдир.     Европа, Кавказ, Марказий Осиё ва улар атрофидаги мамлакатлар табиий муҳитнинг ифлословчи асосий экологик салбий омиллар:  атмосфера ҳавосининг ифлосланиши, сув сифатининг ёмонлиги, ичимлик  сувининг етишмаслиги, санитар-гигеник шароитни пастлиги, шовқинли муҳитда хавфли кимёвий моддаларнинг борлиги каби ҳолатлар инсон саломатлигига салбий таъсир қилади. Шу кўрсатилган салбий экологик омиллар инсоннинг ҳаёт фаолиятига, унинг ҳаётчанлиги  ва салоҳиятига таъсир қилади.  Экоҳаракат Ўзбекистон фуқароларининг ҳозирги ва келгуси авлоди қулай атроф-табиий муҳит шароитида яшаш, аҳоли саломатлигини яхшилаш, табиий ресурсларнинг барча мажмуини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш хуқуқларини сўзсиз таъминлашга қаратилган янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштиришда жамиятнинг бор куч ва салоҳиятини сафарбар қилишга интилади. Экоҳаракат “Соғлом муҳит-инсон саломатлиги” ғоясини ўзининг асосий шиори ҳисоблайди ва уни амалда бажарилишини таъминлаш мақсадида ўз олдига қуйидаги дастурий вазифаларни қўяди.

Тадбир давомида ўқувчилар жонли экспанатлардан фойдаланган ҳолда керакли тушунчаларга эга бўлишди.

Ўзбекистон экологик ҳаракати

Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси

 

logo_uz